АсосийСпорт

Тарихий ғалабадан сўнг – шонли байрам Тошкентда

“Darakchi.uz” Ўзбекистон миллий жамоасининг ғалабасини суратларда жамлади.

'Тарихий ғалабадан сўнг – шонли байрам Тошкентда'ning rasmi

10 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон миллий жамоасининг тарихий ғалабаси муносиб нишонланди. Миллат бирлашган кун яна хотирланди.

Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Қатарга қарши ўтказилган ўйин – нафақат спорт, балки умуммиллий байрамга айланди. Ушбу учрашув Ўзбекистон футболи тарихидаги муҳим бурилишлардан бири бўлди.

Стадион тўлиб-тошди – 33 мингга яқин мухлис миллий жамоанинг курашини жонли томоша қилди. Ўйинга қизиқиш шунчалик катта эдики, одамлар стадионга сиғмай қолишидан хавотирда эди.

Гарчи турнир нуқтаи назаридан бу баҳсда Қатарнинг мотивацияси юқори бўлса-да, “Оқ бўрилар” мухлислар учун жонбозлик кўрсатишди. Азиз Турғунбоевнинг маҳоратли голи учрашувдаги бурилиш нуқтасига айланди — у рақиб ҳимоячиларини алдаб, юқори бурчакка зарба йўллаб ҳисобни очди.

Бу гол нафақат ўйин тақдирини, балки мухлисларнинг кайфиятини ҳам белгилаб берди. Шиддатли вазиятларга қарамай, жамоа бардош кўрсатиб, мундиалга йўлланма олган кунни йодга туширди.

                                                                                                                                       Fotograf: Islom Ro‘ziyov

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳусанов иштирок этган ўйинда рақиблар "ер тишлади"'ning rasmi

    Спорт Спорт23.06.2025 10:48

    Ҳусанов иштирок этган ўйинда рақиблар "ер тишлади"

    ФИФА Абдуқодир Ҳусановни клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўйнаган биринчи ўзбекистонлик дея эътироф этди.

    'FIFA “Локомотив”ни жазолади'ning rasmi

    Спорт 20.06.2025 09:53

    FIFA “Локомотив”ни жазолади

    Клуб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

    'Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтиши мумкин'ning rasmi

    Спорт 19.06.2025 21:23

    Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтиши мумкин

    Шомуродов клуб таклифига ижобий муносабат билдирган.

    'Ўзбекистоннинг Қатарга қарши асосий таркиби маълум бўлди'ning rasmi

    Спорт 10.06.2025 17:35

    Ўзбекистоннинг Қатарга қарши асосий таркиби маълум бўлди

    Ўйин бугун “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

    'Ўзбекистон ва Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради'ning rasmi

    Спорт 09.06.2025 17:48

    Ўзбекистон ва Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради

    Мазкур ўйиндаги ҳисоб жамоа учун ҳеч қандай аҳамият касб этмасада, мухлислар улардан чиройли футбол ва ғалаба кутмоқда.

    'Ўзбекистон билан ўйиндан кейин 2 нафар БАА ўйинчиси жамоадан ҳайдалди'ning rasmi

    Спорт 09.06.2025 14:16

    Ўзбекистон билан ўйиндан кейин 2 нафар БАА ўйинчиси жамоадан ҳайдалди

    Уларнинг ҳар бирига 500 минг дирҳам (тахминан 136 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима солинган.

    OSZAR »